Jahon, Yangiliklar

Херсон вилоятида журналистлар ўққа тутилди

Херсон вилоятида журналистлар ўққа тутилди

Херсон вилояти фуқаролар ўтиш жойи Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилди. Оқибатда журналистлар ҳалок бўлган. Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият халқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқчи, деди вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов.

Қурбонлар сони 4 нафар бўлиб, яна 13 киши яраланган. Расмийларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида маҳаллий «Таврия» телерадиокомпаниясининг икки ходими, жумладан Олег Клоков ҳам бор. Журналистлар Константин Мочар ва Влада Луговская, оператор Руслан Воскресенский яраланган.

«Журналистлар ўлими факти бўйича барча халқаро институтлар, ташкилотларга мурожаат қиламиз. Ўтиш жойи фақат фуқаролик ва у ерда ҳеч қандай ҳарбий бўлиши мумкин эмас эди», — деди Стремоусов видеомурожаатида.

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Украина қўшинлари Херсондаги Антоновский кўпригига ракета ҳужуми уюштирди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Американинг парчаланиш элементлари билан тўлдирилган HIMARS (Юқори ҳаракатланувчи артиллериявий ракета тизими) кластерли ракеталаридан фойдаланилган.

Стремоусов аввалроқ Украина қўшинлари бугунги кунда Херсон вилоятидаги вазиятни ёритиб келаётганларни йўқ қилиш учун атайлаб журналистларни мўлжалга олган, деган фикрни билдирган эди.