Чет эл валюталарининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Избоскан туман деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва С.Н.лар фуқаро Г.га жами 3 600 АҚШ долларини 40,5 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, деҳқон бозори ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.М. фуқаро Қ.га 3 500 АҚШ долларини 39,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!