Миллиардер Илон Маск, агар ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича келишувга эришса, Twitter ишчи кучини 75 фоизга қисқартиришни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда у келишув бўйича потенциал инвесторлар билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади Washington Post.
Aввалроқ Twitter 2023 йил охиригача иш ҳақи харажатларини 800 миллион долларга қисқартиришни режалаштираётган эди. Бу эса корпоратив ҳужжатлар ва муҳокамалардан хабардор одамлар билан суҳбатларга кўра, ходимларнинг деярли тўртдан бир қисмини тарк этишини англатади.
Миллиардер Илон Маск Twitter битими бўйича потенциал инвесторларга ижтимоий тармоқнинг 7500 нафар ходимининг 75 фоизини ишдан бўшатишини, компания ходимларини 2000 га яқин кишига қисқартиришини айтди. Ўзгаришлар ижтимоий тармоқнинг зарарли контентни назорат қилиш ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, деб ёзади газета.
Twitter ходимларининг бюджети – 2021-йилда тахминан 1,5 миллиард доллар бўлиб, ишчи кучи ўз ичига кўплаб юқори ҳақ тўланадиган реклама сотувчилари ва бир неча минг муҳандисларни ўз ичига олади. Компания, шунингдек, зарарли ва ноқонуний контентни олиб ташлайдиган пудратчиларга юзлаб миллионларни сарфлайди. Ходимларнинг ўртача иш ҳақи ҳар бир киши учун тахминан 240 000 доллар ва муҳандислар учун 308 000 долларни ташкил қилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!