Урушнинг 240-куни охирида Владимир Зеленскийнинг мурожаати:
«Сўнгги ҳафталарда дон экспорти билан боғлиқ вазият тобора кескинлашмоқда. Душман озиқ-овқат экспортимизни секинлаштириш учун қўлидан келганича ҳаракат қиляпти.
Айни пайтда 150 дан ортиқ кема қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун навбатда турибди. Бу сунъий тирбандликдир. Россия кемаларнинг ўтишини атайлаб кечиктиргани учунгина ана шундай вазият пайдо бўлди.
Чунки озиқ-овқат юкланган кемалар тўхтовсиз навбатда туриши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қиладиган мамлакатларда ижтимоий ва сиёсий кескинликнинг кучайишини англатади.
Россия бизнинг донларимизга сунъий тўсиқ қўйиш ташаббусини амалга оширгаб даврда биз 3 миллион тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қила олмадик. Бу эса 10 миллион кишининг бир йиллик истеъмолига тенгдир.
Россия энг камида юз минглаб одам ўша Туркия ёки Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўрайдиган мажбурий муҳожирга айланиши ёхуд очликдан ўлиши учун бор кучини ишга солмоқда. Биз эса ҳамкорларимиз билан ғалла айрибошлашни нафақат сақланиб қолиш, балки 100% қувват билан ишлаши учун ҳамма ҳаракатни қилишимиз керак».
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!