Хитой Коммунистик партиясининг 20-съезди шанба куни ўзининг якуний мажлисида Тайван мустақиллигига қарши чиқиш мақсадида ХКП Низомига ўзгартириш киритишни маъқуллади. Бу ҳақида Хитой Коммунистик партиясининг 20-Конгресси қайта кўриб чиққан ХКП Низоми лойиҳаси бўйича резолюцияда белгиланди.
Хусусан, «бир мамлакат, икки тизим» сиёсатини ҳар томонлама, аниқ ва сўзсиз амалга ошириш, Тайваннинг мустақиллиги, деб аталмиш нарсани ҳимоя қилаётган сепаратистик кучларни қатъий бостириш ва жиловлаш» мазмунидаги ўзгартиришлар киритилди. Мазкур қарор резолюция матнидан жой олди ва ХКП 20-съезди ёпилгандан кейин тарқатилди.
«Тайхэ» таҳлилий марказининг катта илмий ходими Сун Шаньцю янги вазият ва янги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ХКП низомига ўзгартириш киритиш Хитой хусусиятларига эга социализм ҳамда партия қурилиши ишини илгари суришда ёрдам бершини қайд этди.
2017 йилда бўлиб ўтган сўнгги қурултойда Си Цзиньпин номи ва унинг янги давр учун Хитой хусусиятига эга социализм ғоялари ХКП Низомига киритилган эди.
ХХ қурултойнинг расмий вакили Сунь Ели аввалроқ низом ХIХ Марказий Қўмитанинг ҳисоботида баён этилган муҳим назарий қарашлар ва стратегик ғояларни ўз ичига олишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, низомга киритилган ўзгартиришлар марксизмни модернизация қилишнинг сўнгги ютуғини тўлиқ ўзида мужассамлаштиради. Шунингдек, сўнгги беш йил давомида Марказий Қўмита илгари сурган давлатни бошқаришнинг янги концепциялари, ғоялари ва стратегияларини бирлаштиради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!