Йигирмага яқин швейцариялик таниқли шахслар Эрон диний ва сиёсий диктатураси остида кўчаларга чиққан ҳамда одамдек муомала қилинишини истаётган эронликларни қўллаб-қувватлаш учун сочларини кесди.
2022 йил 18 октябрь кунидан бошлаб ижтимоий тармоқларда аёллар, жумладан, Халқаро жиноий суднинг собиқ бош прокурори ва Швейцария федерал прокурори Карла Дел Понтенинг ҳам сочларини кесиши акс этган видеолар тарқалмоқда.
Aкцияда кинорежиссёр Урсула Мейер, хореограф Ла Рибот ва Лозаннадаги фотомузейнинг собиқ директори Татяна Франк сингари машҳурлар ҳам иштирок этган. Сиёсат, журналистика, спорт, тиббиёт ва гастрономия соҳасидаги кўплаб швейцариялик аёллар ўз чиқишларида эронликларни рамзий маънода қўллаб-қувватламоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!