Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 33,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.
2022 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шакар импорт қилган давлатлар:
Ҳиндистон – 24 минг тонна
Покистон – 11 минг тонна
БАА – 6,8 минг тонна
Хитой – 3,8 минг тонна
Эрон – 1,9 минг тонна
Шакар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,3 минг тоннага ошган. Демак, йил охирига қадар кўрсаткич янада ошишини таҳмин қилиш мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!