Jahon, Yangiliklar

Red Bull асосчиси вафот этди

Red Bull асосчиси вафот этди

Red Bull асосчиси Дитрих Матешиц 78 ёшида вафот этди.

Компания Матешицнинг ўлимига изоҳ берар экан, ҳозирда асосий туйғу чуқур қайғудан иборат эканини таъкидлади. Аммо бу охир-оқибат Матешиц кўплаб одамларнинг ҳаётини ўзгартиргани учун миннатдорчилик ҳислари билан алмашиши билдирилган.

Red Bull бренди билан жаҳон миқёсида сезиларли муваффақиятларга эришган австриялик тадбиркор турли спорт соҳаларига, хусусан, Формула 1га ҳам катта сармоя киритган. Матешиц шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва қурилиш секторидаги муваффақиятлари билан машҳур эди.

Ҳозирча Матешицнинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган. Маҳаллий ОАВ Австриянинг энг бой тадбиркори ошқозон ости бези саратонидан вафот этганини ёзмоқда.