Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатида қўшниларимиз юқори ўринларни эгаллаб турибди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида Қозоғистон энг юқори улушга эга бўлган. Кейинги ўринда Россия бўлса, учликнинг сўнгги поғонасини Бразилиядан сотиб олинган маҳсулотлар ҳажми эгаллайди.
Умумий кўрсаткич қуйидагича тасвирланган:
— Қозоғистон – 36,2 %
— Россия – 24 %
— Бразилия – 14,7 %
— Беларусь – 4,3 %
— Покистон – 2,2 %
— Эквадор – 1,6 %
— Хитой – 1,6 %
— Туркия – 1,4 %
— Ҳиндистон – 1,2 %
— Малайзия – 1 %
— Бошқа давлатлар – 11,8 %.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!