Yangiliklar

AҚШ Google’ни судга берди

AҚШ Google’ни судга берди

АҚШнинг Республикачилар миллий қўмитаси (The Republican National Committee RNC) Alphabet Incнинг Google компаниясини электрон почта хабарларини фойдаланувчиларнинг спам-папкаларига жўнатганликда айблаб судга берди.

Reuters агентлигининг маълум қилишича, AҚШ сиёсий қўмитаси технология гигантини «ташкилотнинг сиёсий мансублиги ва қарашлари туфайли электрон почта хабарларини ўчириб қўйиш» орқали уни камситганликда айбламоқда.

«Google миллионлаб RNC’ning электрон почта хабарларини оммавий равишда потенциал донорлар ва қўллаб-қувватловчиларнинг спам-папкаларига ўтказиб юборган», деди RNC даъвосида.

Google ушбу даъволарни рад этди.

«Биз бир неча бор айтганимиздек, электрон почта хабарларини сиёсий мансубликка қараб филтрламаймиз. Gmail спам-филтрлари фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини акс эттиради», деди Google матбуот котиби Хосе Кастанеда.

«Биз кампаниялар бўйича тренинглар ва кўрсатмалар берамиз. Яқинда сиёсий жўнатувчилар учун FEC томонидан тасдиқланган пилотни ишга туширдик ва кирувчи спамни минималлаштириш ва электрон почта жўнатмаларини максимал даражада ошириш устида ишлашда давом этамиз».