Фуқаро 115 млн. сўм эвазига тиббиёт буюмлари ноқонуний равишда сотаётганда қўлга олинди. Гап шундаки, «қилни қирқ ёриш» илинжида икки нафар шахс тиббиёт буюмларини тақиқланган тарзда пулламоқчи бўлади. Яъни, фуқаролар Ў.Қ. ва Н.Ғ. тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлайди. Хусусан, фуқаро Қ.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 50 минг дона “BIOLA Biosetix Budjet, Игла/Ине 21G” номли хорижда ишлаб чиқарилган система тиббий буюмини 115 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қайд этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, айни пайда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!