Франция президенти Россиянинг ҳарбий муваффақиятларини мустаҳкамлашда тинчликпарвар риторикадан фойдаланишга қарши чиқди. Шу мазмундаги баёнтон Римда тинчлик учун бўлиб ўтган конференциянинг очилиши маросимида эълон қилинди. Шунингдек, Эммануэл Макрон Москва билан мулоқотни давом эттиришга ваъда берди. Ҳатто хиёнат каби кўринса ҳам, тинчлик тилаш қанчалик муҳим эканини таъкидлади.
Макроннинг фикрича, тинчлик истиқболи бор ва у бир кун албатта ўрнатилади. Воқеалар ривожидан келиб чиқиб, қайсидир бир нуқтада Украина халқи ва унинг раҳбарлари зарур қарорга келади. Ана шунда уларнинг шартларига кўра тинчлик яна ўз ўрнига қайтади. Муҳими, бугунги ўзаро душманлар музокара столига ўтиради ва жаҳон ҳамжамияти улар билан бирга бўлади.
Италия президенти Сержио Маттарелла эса барчани тинчликка чақирди. Маттарелла, «Биз дуч келадиган ва қарши туришимиз керак бўлган таҳдид баъзиларни ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бундай даҳшатли сценарийлар олдида виждонимиз тинчлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақиради ва айнан шу тушунча барчамизни бирлаштиради», дея таъкидлади.
Тинчликни қўллаб-қувватлаш конференцияси Авлиё Эгидия католик ассоциацияси томонидан ташкил этилди. Рим папаси Францискнинг Колизейдаги нутқи билан якунланиши керак. Понтифик бир неча бор жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирган, бироқ Украинанинг мудофаа ҳуқуқи борлигини таъкидлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!