Украина ҳарбийлари томонидан ЛХРдаги Сватово, Золотое, Новоайдар ва Покровское аҳоли пунктларининг HIMARS томонидан ўққа тутилиши натижасида икки нафар тинч аҳоли яраланди. Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ЛХР ваколатхонаси (СЦКК) бу ҳақида хабар берди.
23 октябрь куни Украина қўшинлари томонидан ушбу аҳоли пунктлари HIMARSдан ўққа тутган. Бундан ташқари, Сватовода отишма натижасида битта турар-жой биноси вайрон бўлган, яна иккита уй зарар кўрган.
Агентлик маълумотларига кўра, Новоайдарда учта турар-жой биноси ҳамда солиқ инспекциясининг маҳаллий бўлими биноси вайрон бўлган.
Маълумот учун, HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) кўп учувчи ракета тизими 1996-2000 йилларда АҚШда BAE Systems ва Lockheed Martin компаниялари томонидан ихтиро қилинган ҳамда 2003 йилдан бери ишлаб чиқарилмоқда. АҚШ армиясининг FMTV уч ўқли ғилдиракларига эга шассиси асосида яратилган қурилма олтита реактив снарядни ёки битта ATACMS оператив-тактик баллистик ракетасини олиб юриши қувватига эга. Айрим турдаги ракеталар учун самарали отиш масофаси 80 километргача етади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!