Ўзгалар мулкига кўз олайтириш, жамоанинг мулкини ўзлаштириш нафақат ёмон одат, балки жавобгарчиликка сабаб бўлувчи ҳуқуқбузарлик ҳам саналади.
Шеробод туманида ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс аниқланди. Маълумотга кўра, фуқаро Б.Д. «Меҳнатобод» маҳалласидаги «Ш.З.» фермер хўжалигининг 40 сотих суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. 210 кв. метр майдонда аллақачон қурилиш ишлари амалга оширилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!