Қуёшни қорайтириш, унинг тўғридан-тўғри нурларини камайтириш учун Оқ уйнинг Фан ва технология сиёсати бошқармаси ушбу йўналишда ишлаб чиқилган 5 йиллик тадқиқот лойиҳасини мувофиқлаштиришни режалаштирган.
Лойиҳа атмосферадаги зарарли газлар сабабли глобал исиш миқдорини камайтириш учун Ерга етиб келадиган қуёш нури миқдорини ўзгартириш ғоясига асосланади. Тадқиқот режаси қуёш нурини коинотга қайтариш ва Ерга етиб келиши мумкин бўлган оқибатларни баҳолаш учун атмосферага заррачаларни пуркайди.
Мустақил Туркия «Independent Turkish» ҳисоботига кўра, бу усул ҳаво орқали атмосферанинг стратосфера қатламига турли газлар ва зарралардан иборат нозик туманни тарқатишни ўз ичига олади. Баъзи олимларнинг фикрича, бу қуёш нурларининг бир қисмини коинотга қайтаради ва сайёранинг совушига ҳисса қўшади.
Иқлим технологияларига эътибор қаратувчи Lowercarbon Capital инвестиция жамғармаси асосчиси Крис Сакка Оқ уйнинг ушбу ҳаракатини ижобий баҳоламоқда. «Бу тажриба миллиардлаб одамларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш имконинини беради», деди у CNBCга берган ахборотида.
Оқ уй муҳокамаларни давом эттирмоқда. Демак, келажакдаги ҳар қандай қарорлар геосиёсий бўлинишларга эмас, балки илм-фанга асосланиши мумкин.
Карнеги иқлим бошқаруви ташаббуси (Carnegie Climate Governance Initiative) директори Янос Пастор бу жараённи у қадар қўллаб қувватламайди. «Мамлакат аввало эмиссияларни камайтиришга эътибор қаратиши керак. Унинг бошқа қадамларини кўрмасдан баҳолаб бўлмайди. Қуёш радиациясини ўзгартириш ҳеч қачон иқлим инқирозининг ечими бўлолмайди», деди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!