«Арманистон қуролли кучлари ҳудудлари Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан ўққа тутилгани йўқ». Бу борадаги гумонлар асосида арман томони тарқатган маълумотларни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги инкор этди.
Anadolu ёзишича, департамент бу даъволарни «қип-қизил ёлғон», деб атаган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, 24 октябрь куни соат 20:30 да Озарбайжон армиясининг бўлинмалари гўёки арман қуролли кучлари ҳудудларини турли калибрли қуроллар билан ўққа тутган. Ваҳоланки, айбланаётган томон жабрланувчилар иддаоларининг аксини таъкидлаяпти. Арманистон томонидан тарқатилган маълумот мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди. Расмий Боку ушбу маълумотни қатъиян рад этмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!