Исроил Сурия пойтахти Дамашқда Башар ал-Ассад ҳудудидаги кучларига тегишли баъзи объектларга ҳаво орқали ҳужум уюштирди.
SANA ахборот агентлигининг ҳарбий манбаларга таяниб берган хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 00:30 атрофида Дамашқ яқинидаги баъзи объектлар зарбага учраган.
Ҳисоботда айтилишича, ҳаво ҳужумидан Сурия мудофаа тизимлари душман ракеталарини аниқлаган ва уларнинг бир қисмини уриб туширишга эришган. Аммо, ҳужум натижасида зарар ҳам қайд этилган.
Маълумки, Дамашқ яқинида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ва Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий гуруҳининг ҳарбий объектлари жойлашган.
Айтиш керакки, Сурияда уруш бошланганидан бери Исроил вақти-вақти билан Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ва Асад режимининг ҳарбий объектларига зарбалар бериб келмоқда.
Исроил расмийлари эса Сурияга қилинган ҳужумларга изоҳ беришдан ўзини тиймоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!