Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳ Черах мақбараси яқинида даҳшатли отишма юз берди. Ушбу мақбара масжид сифатида ишлатилади ва шиа мусулмонларининг зиёратгоҳи ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, қуролланган уч нафар шахс унга туташ ҳудудда ўт очган. Улардан икки нафари ҳибсга олинган, учинчиси қидирилмоқда.
Ҳужум натижасида 15 киши ҳалок бўлган, 40 га яқини жароҳатланган. Ҳужум қурбонлари орасида ёш бола ҳам бор.
Мамлакат ОАВга кўра, даҳшатли фожиа маҳаллий вақт билан соат 17:45 да содир бўлган.
Маҳаллий интернет-ресурсда чоп этилган баёнотда террорчилик ташкилотларидан бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Эрон Президенти Иброҳим Раиси мақбарага қилинган ҳужум қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Эрон хавфсизлик кучлари ҳужумни уюштирганларга «арзийдиган жавоб» беради.
Айни пайтда маҳаллий ҳокимият вазият назорат остида эканини таъкидлаяпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!