Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Тадбирда минтақамиз мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этади.
Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Маълум бўлишича, Қозоғистон пойтахтига Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ҳам етиб борган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!