Римда юзлаб одамлар норозилик намойиш билан кўчаларга чиқди. Улар Италия ва Ливия ўртасидаги муҳожирларнинг Европа қирғоқларига етиб боришига йўл қўймаслик бўйича келишув муддати узайтирилишига қарши.
Ушбу келишув бандларидан бирига кўра, Ливияда Ўрта ер денгизини ноқонуний кесиб ўтишга уринган ҳолда қўлга олинганларни жойлаштириш учун марказлар ташкил этилган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари уларда инсон ҳуқуқлари жиддий поймол этилаётганини иддао қилмоқда. Шу сабабли икки томонлама меморандум бекор бўлиши керак, деб ҳисоблашяпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!