O‘zbekiston, Yangiliklar

Шармандага шаҳар кенг — рекламадаги «бўса» воқеаси иштирокчилари ахлоқсиз ҳаракатларини ҳазил деб атади

Шармандага шаҳар кенг — рекламадаги «бўса» воқеаси иштирокчилари ахлоқсиз ҳаракатларини ҳазил деб атади

Кеча ижтимоий тармоқларда ахлоқсиз ва ғайриинсоний ҳаракатлари билан кўпчиликнинг муҳокамасигагина эмас, ҳаттоки нафратига ҳам учраган аёлларга 900 минг сўм жарима тайинланди.

Яъни, Тошкентда ичимлик сувини беҳаё тарзда реклама қилган 2 нафар қизга маъмурий баённома расмийлаштирилган. Аниқланишича, уларнинг иккиси ҳам олий тоифага эга. Бири Ўзбекистон давлат Консерваторияси битирувчиси бўлса, иккинчиси психология йўналишида диплом олган. Ижтимоий тармоқларда тарбиясизликда айбланаётган 37 ва 29 ёшли  ҳуқуқбузарларнинг бир нафардан фарзанди ҳам бор.

Уларнинг сўзларига кўра, кимнингдир илтимоси билан ана шундай шармандаликни қилишган. Улар учун оддий ҳазил бўлган бу бетарбиялик фақатгина ташқаридан шундай кўринган. Ҳақиқий бўса бўлмаган экан. Улар ҳаттоки, ана шу ахлоқсиз ҳаракатни амалга оширишларини сўраган шахснинг телефонида видеолар борилигини ҳам иддао қилган.

Видеодаги ҳаракат қандай қилиб хазил бўлиши мумкин, деган савол кўпчиликда пайдо бўлгани аниқ. Ахлоқсиз ҳаракатни ҳазил деб аташ эса жавобгарликдан озод қилолмайди. Суд қарори бўйича аёлларнинг қилмишига майда безорилик сифатида баҳо берилди. Улар базаваий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараобари – яни 900 минг сўмдан жаримага тортилди.