Россия Президенти яна бир бор Ғарбга танқид билан ҳужум қилди. «Валдай» мунозаралар клубида сўзлаган Владимир Путин Европа ва Қўшма Штатлар вазиятни оғирлаштириш учун бир неча бор уриниб кўрганини айтди. Унинг фикрича, Россияни камситиш ва унга тухмат ёғдириш учун бор имкониятини ишга солмоқда. Россия раҳбари Ғарб учун ҳукмронлик тугаётганини башорат қилди.
Путинга кўра, энди Ғарбнинг жаҳон ишларида ҳукмронлигининг тарихий даври якунланмоқда. Бир қутбли дунё ўтмишда қолди. Олам тарихий бурилиш нуқтасида турибди. Одамзотни олдинда Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён балким, тасаввур қилиб бўлмас даражада энг хавфли, шу билан бирга, жуда муҳим ўн йиллик кутмоқда.
Саккиз ой олдин армияси Украинага бостириб кирган Путин Ғарбни мамлакатлар ва халқлар суверенитетининг ўзига хослиги ҳамда бир-бирини такрорламаслигини инкор этишда айблади.
Россия Президенти Европанинг умумий газ қувурлари вайрон қилинаётганини «дард устига чипқон» деб атади. Умуман олганда, бу воқеалар ҳаддан ташқари чегарадан ошиш ҳисобланади. Шунга қарамай, дунё аҳли ушбу қайғули воқеаларга гувоҳ бўлмоқда. Ер юзи ҳакимияти шундай тузилганки, Ғарб деб аталмиш «куч» уни ўз ўйинига айлантиришга уринади. Путин «ушбу ўта хатарли ва қонли ўйин мен учун ифлосликдир», деб таъкидлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!