Jahon, Yangiliklar

КХДР қўшниларини яна бир бор огоҳлантириб қўйди

КХДР қўшниларини яна бир бор огоҳлантириб қўйди

Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди.

Жанубий Корея ҳарбийлари маҳаллий вақт билан тушга яқин КХДР шарқий қирғоқларидан учириш амалга оширилганини қайд этди. Сентябр охиридан бери Пхеньян ўнга яқин баллистик ракеталар учирди.

Шимолий Кореянинг 14 октябрдан буён илк синови Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги «Хогук» қўшма ҳарбий машғулотларининг сўнгги кунида амалга оширилган эди. Икки давлат ҳаво кучлари келаси ҳафтада яна кенг кўламли ҳааркатлар ўтказишни режалаштирган.

Гарчи иттифоқчилар бу ҳамкорликни мудофаа мақсадида амалга оширилаётганини таъкидласа ҳам, Шимолий Корея мунтазам равишда давом этаётган Сеул-Вашингтон машғулотларини ўз мамлакатига ҳужум уюштириш учун кўрилаётган тайёргарлик сифатида баҳолайди.