Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель 27 октябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.
Бугун, 28 октябрь куни тонгда олий мартабали меҳмон “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
«Кўксарой» қароргоҳида Шарль Мишелни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Улар биргаликда суратга тушди.
Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Тор доирадаги учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Мамлакатимиздаги демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни, энг аввало, инновациялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш соҳаларида амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги биргаликдаги ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан «Марказий Осиё – ЕИ» форматидаги саммитда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш масаласи келишиб олинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!