АҚШ Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу ҳақда 28 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Сабрина Сингх маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур маблағ мудофаа сектори эҳтиёжларини қондириш учун хавфсизлик ёрдамининг 24-транши сифатида ажратилади.
Сингхнинг сўзларига кўра, пакетга HIMARS ракета отиш ускуналари учун ректив снарядлар, артиллерия ўқ-дорилари, HUMVEE зирҳли машиналари ва кичик қуроллар киради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!