Jahon, Yangiliklar

Ҳукумат «бандит»лар қўлига ўтди

Ҳукумат «бандит»лар қўлига ўтди

Портларни назорат қилувчи ва аҳолига гуманитар ёрдам етказилишига тўсқин бўлувчи жиноий гуруҳлар йирик ёқилғи қуйиш шохобчасини қўлга киритди. Шундан сўнг Гаитида сиёсий ва иқтисодий инқироз янада чуқурлашди. Вабо эпидемиясидан жабр кўрган тинч аҳоли энди очликдан ўлиш хавфи остида қолмоқда.

Орол давлати ўтган йилнинг июль ойида Президент Жовенел Моисенинг ўлдирилишидан сўнг бутунлай қулаш арафасида эди. Ўшандан бери марказий ҳукуматнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб олган тўдаларга қарши туриши тобора қийинлашди.

Қўшма Штатлар ва Мексика хавфсизликни тиклаш ҳамда гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш учун оролга хорижий қўшинларни юбориш тарафдори. Шунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали халқаро ёрдам сўраҳ чиқди.