30 октябрь, якшанба куни Бразилияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда икки номзод – мамлакатнинг собиқ Президенти Лула да Силва ва амалдаги давлат раҳбари Жаир Болсонаро иштирок этди.
2 октябрь куни бўлиб ўтган биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаган эди. Овозларнинг 86 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, мамлакатдаги Президентлик сайловларининг иккинчи босқичида амалдаги давлат раҳбарига республиканинг собиқ Президенти Луиз Инациу Лула да Силва рақобатчи бўлди.
Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 17:00 да тўхтатилди.
Янги сайланган давлат раҳбари чап қанот Ишчилар партияси вакили Лула да Силва 50,87% овоз тўплади. Унинг рақиби – амалдаги давлат раҳбари Жаир Болсонарони сайловчиларнинг 49,13 фоизи қўллаб-қувватлади.
Маълумот учун, Бразилия Лотин Америкасидаги энг йирик давлат бўлиб, тегишли иқтисодиётга эга. Унда 212 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Бу галги сайловда 156 миллиондан ортиқ одам овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг 118 миллиони мамлакат етакчисини сайлашда иштирок этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!