O‘zbekiston, Yangiliklar

Октябрнинг ўзида пойтахтда ижара нархи 51,6 % га ошган

Октябрнинг ўзида пойтахтда ижара нархи 51,6 % га ошган

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 16,1 % га ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 16,1 % га ошган.

Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 % билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 % га ошгани кузатилган.

Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 % га ошган.