O‘zbekiston, Yangiliklar

Бу йил ноябрь ўзгача. Об-ҳаво ҳар доимгидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда

Бу йил ноябрь ўзгача. Об-ҳаво ҳар доимгидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда

Ноябрь ойининг биринчи 10 кунлигида Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ҳарорати кутилганидан совуқроқ бўлади.

“Ўзгидромет”нинг маълум қилишича, 2 ноябрдан республика бўйича ҳаво совуқлашади, ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Кейинчалик Ўзбекистонда ноябр ойининг биринчи ҳафтаси давомида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, 12-15 дарада илиқ атрофида бўлган нисбатан салқин ҳарорат фонида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

“Биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, бизни нисбатан сезиларли совуқ тушиши кутмоқда. Кейинчалик илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади ва ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқдан 2-5 даража илиқгача, кундуз кунлари 15-18 дараджа илиқдан 5-8 даража илиқгача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда қорга айланади”, дейилади хабарда.