Ўрта ер денгизи ҳаддан ташқари қизиб бормоқда. Олимлар биринчи марта бундай рекорд даражадаги ҳароратни қайд этишди. Маълум бўлишича, ноябрь ойида сув ҳарорати 23°C га етди, бу эса мавсумий меъёрларга нисбатан 5°С га ошганини билдиради. Бу иссиқлик тўлқини бутун экотизимга таҳдид солади. Ғаввослар 15 метр чуқурликда бўлсада, термометр 21 ° C ни кўрсатган. Агар ушбу кўрсаткич устки қисмда бўлса нормал ҳисобналарди.
Океанолог Карина фон Шукманга кўра, бу ҳодисалар кучлироқ, жиддийроқ ва узоқроқ давом этиши мумкин. Натижада эса баъзи турлар кўчиб ўтади, бошқалари бу минтақада йўқ бўлиб кетади.
Ёздан бери Ўрта эр денгизи ҳавзаси юқори ҳароратдан азият чекди, аммо Франция қирғоқлари энг кўп зарар кўрди. 2003 йилдаги рекорд иссиқлик тўлқини қайд этилиб,денгиз шунчалик исидики, сувдаги баъзи ўсимликлар нобуд бўлмоқда. Олимлар бу ҳодисаларнинг ортиб бораётганидан хавотирда. Ўртача глобал ҳароратнинг кўтарилиши, иссиқлик тўлқинлари ва денгиз ҳароратининг ортиши кучайиб бораётган интенсивлик ва частота билан намоён бўлмоқда.
Метеоролог Франсуа Жобарднинг таъкидлашича, 2022 йилда аномал иссиқ ойлар бир-бирини таъқиб қилди. Масалан, майдаги юқори ҳароратдан кўп ўтмай, августда яна рекорд янгиланди. Энди эса октябрь ойида ана шундай иссиқлик кузатилмоқда. Бу ҳодисалар тез-тез такрорланиши кишини жиддий ўйлантириб қўймоқда.
Глобал исиш ва иқлим ўзгариши йил сайин кучайиб бормоқда. Денгиздаги иссиқлик тўлқинлари худди қуруқликдаги каби илиқ об-ҳаво туфайли юзага келади. Иқлим ўзгариши билан эда улар тез-тез кузатила бошлайди ва узоқ давом этади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!