Самарқанд давлат чет тиллари институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахс катта миқдорда пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда декан ўринбосарининг жиноий хатти-ҳаракатларига чек қўйилган.
Қайд этилишича, Самарқанд давлат чет тиллари институти инглиз филологияси ва таржимашунослик факультети декани ўринбосари И.О. фуқарони Ёджу техника институти Самарқанд филиалига 6 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У келишилган пулнинг 1000 долларини олдиндан олган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида И.О. 4800 АҚШ долларини фуқародан олаётган вақтда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!