O‘zbekiston, Yangiliklar

Оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади

Оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жорий йилнинг 4 ноябр куни Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;
оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йуналишлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.