Jahon, Yangiliklar

Эрон судлари 1000 дан ортиқ намойишчига ҳукм чиқарди

Эрон судлари 1000 дан ортиқ намойишчига ҳукм чиқарди

Эронда 1000 дан ортиқ намойишчи судланган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрон суд ҳокимиятининг расмий вакили Масуд Сетайешига таяниб хабар қилди. Аммо у бошқа қўшимча маълумот бермаган.

Эрондаги норозилик намойишлари тахминан икки ойдан бери давом этмоқда. Улар рўмолни нотўғри ўраганликда айбланиб, полиция ўринбосари томонидан калтакланган 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлимидан кейин бошланган. Қурбонларнинг аниқ сони номаълум. Октябрь ойи бошида 60 га яқин одам ҳалок бўлгани, яна 100 га яқин киши жароҳатлангани хабар қилинган эди. Эрон диний масалалари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийнинг айтишича, норозилик намойишлари АҚШ ва Исроил ҳукумати томонидан режалаштирилган.

6 ноябрь куни 290 нафар эронлик депутат намойишчиларни «Худонинг душмани», деб атаган резолюцияни қабул қилди. Парламент аъзолари суд ҳокимиятини намойишчиларга нисбатан тезроқ ҳукм чиқаришга чақирди.