O‘zbekiston, Yangiliklar

Истеъмолга яроқсиз 1 тонна 271 кг гўшт маҳсулотини сақлаётган қассоб ушланди

Истеъмолга яроқсиз 1 тонна 271 кг гўшт маҳсулотини сақлаётган қассоб ушланди

Тошкент вилояти ҳудудида катта миқдорда истеъмолга яроқсиз бўлган гўшт маҳсулотларини сақлаб келаётган қушхона аниқланган.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, ИИББ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва Прокуратура департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тадбир ўтказилган.

Тадбирда 1993 йилда туғилган Б.Т. (қассоб)га тегишли туман Гулбоғ маҳалласида жойлашган (ноқонуний) “қушхона” холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Текшириш давомида қушхонада санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланаётган, инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган, вазни 1 тонна 271 кг гўшт маҳсулотлари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган», деб ёзилади хабарда.