Кеча тунда Бельгия пойтахтининг Шимолий вокзали яқинида полиция патрули ҳужумга учради. Брюсселда полициячига пичоқ билан қилинган ҳужум теракт версияси сифатида баҳоланмоқда. Айни пайтда Бельгия федерал прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, полициячилардан бири олган жароҳатлари оқибатида вафот этган, иккинчиси оғир аҳволда шифохонага етказилган. Босқинчи етиб келган қўшимча кучлар орқали зарарсизлантирилди.
Le Soir газетасининг ёзишича, ҳодиса куни ҳужум қилган шахс полиция бўлимига бориб, ўз режаларини маълум қилган. Шундан сўнг, у касалхонага психиатрик текширувга олиб борилган ва у ердан қўйиб юборилган.
Ушбу хабарлар воқеа содир бўлишининг олдини олиш мумкин эди, деган танқидларга сабаб бўлди. Прокуратура бунга жавобан процедурага кўра, полиция уни касалхонага олиб бориши керак бўлганини тушунтирди. Чунки жиноятчининг ўзи психологик ёрдам сўраган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!