Ўзбекистон Гидрометеорология маркази ҳафтанинг сўнги кунларида мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида ахборот берди.
Маълум қилинишича, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундуз кунлари 9-14° илиқ бўлади.
Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!