O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонликлар 32 млн долларлик чой ичаяпти

Ўзбекистонликлар 32 млн долларлик чой ичаяпти

2022 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Ўзбекистонга 23 минг тоннадан зиёд чой олиб кирилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 24 та хорижий давлатдан қиймати 31,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 23,6 минг тонна чой импорт қилган.

Чой импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 минг тоннага камайгани айтилмоқда.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга энг кўп чой экспорт қилган давлатлар билан танишинг:

Хитой – 19,7 минг тонна
Кения – 1,2 минг тонна
Эрон – 614 тонна
Ҳиндистон – 439 тонна
Индонезия – 378 тонна
Шри-Ланка – 334 тонна
Россия – 258 тонна
БАА – 190 тонна.