Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Nexia-2 ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.
Ҳодиса натижасида бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 9 ноябрь куни Ғузор тумани Зарбдор қишлоғи худудида ҳаракатланган, ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-2’да Шаҳрисабз-Қарши йўналишдан ҳаракатланиб келиб, қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмаганлиги сабабли қарама-қарши йўналишдан келаётган Маtiz’га бориб урилган.
Оқибатда Nexia-2 салонида йўловчи сифатида бораётган фуқаро Р.А. тан жароҳати олиб вафот этган.
«Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!