Хабарингиз бор, бугун, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги Саммити бўлиб ўтмоқда. Саммитда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам сўз олиб, томонларни ТДТ доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга чақирди.
Унинг айтишича, ўтган бир йил давомида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан Қирғизистонинг савдо айланмаси 40 фоизга ошган.
“Жорий йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси бўйича амалий ишларни бошлаймиз. Бу йўл ташкилотга аъзо давлатларни ғарб билан боғлайди”,-деди Жапаров.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистон президенти Туркий давлатлар ташкилотининг Инвестиция жамғармасини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўз сўзида Садир Жапаров Қирғизистон ҳар қандай низоли вазиятларни тинч ва дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!