Бугун, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити ўз ишини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарлари ва икки кузатувчи мамлакат: Венгрия ва Туркманистон давлати вакиллари иштирок этмоқда. Давлат раҳбарлари ўз жойларини эгалладилар ҳамда Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитини очиқ деб эълон қилди.
Айни дамда Ўзбекистон раҳбари кириш сўзи билан саммитни очиб бермоқда.
“Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва маърифат ўчоғи бўлган Самарқанд шаҳрини “Туркий цивилизация пойтахти” деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганингиз учун Сизларга самимий миннатдорчилик билдираман”, деб сўз бошлаган Шавкат Мирзиёев.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!