Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонунни (ЎРҚ–802, 10.11.2022 й.) имзолади.
Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартнома (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди. Мазкур ҳужжат жорий йилнинг 8 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 9 ноябрда эса Сенат томонидан маъқулланган эди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!