Ижтимоий тармоқларда «Афросиёб» тезюрар поезди ниманидир ёки кимнидир уриб кетганми?” номли хабар эълон қилинган. Ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси тушунтириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, Бухородан ҳаракатланган «Афросиёб» тезюрар поезди темир йўл устида қаровсиз қолган қўйларни уриб юборган.
Аниқланишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да «Бухоро-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Зирабулоқ – Каттақўрғон» темир йўл бекатлари оралиғининг 3 816 километри 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларни эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
«Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Транспортда ХТБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!