Жорий йилнинг октябрь ойида Республика бўйлаб 44 243 нафар ўғил бола дунёга келган. Янги туғилган қизлар сони эса 3 180 нафарга кам бўлиб, 41 063 нафарни ташкил қилмоқда.
Умумий туғилиш бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида республикамизда 85 306 нафар чақалоқ туғилганлиги қайд этилган.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (10 272 нафар)да қайд этилган бўлса, энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (1 990 нафар) ҳисобига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон ҳудудида туғилиш коэффициенти энг паст бўлган туман ва шаҳарлар маълум қилинган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!