Кеча тунда Тошкент шаҳрида тўртта автомобиль иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 14 ноябрь куни соат 21:10 лар атрофида Юнусобод туманининг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган ТАТУ университети қаршисида юз берган.
ЙТҲда 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Lada Vesta русумли, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги Equinox русумли, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли ва йўл четида тўхтаб турган Nexia русумли автомобиль иштирокчига айланган.
Ҳодиса оқибатида «Equinox» автомобили ағдарилиб тушган ва унинг ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!