Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида жойлашган 4-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Видеода кўриш мумкинки, ўқитувчи берилган вазифани текшириш давомида 3 D синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклаган. Манбанинг айтишича, педагог бу ишни биринчи марта қилаётгани йўқ, бу ҳолат ҳар дарсда такрорланади. Ўқитувчи М.Вохидова экани айтилмоқда.
«Ўқувчиларнинг тана аъзолари кўкарган, қулоқлари йиртилган ҳолда ўқишмоқда. Болаларни уриб дарс ўтиш мумкинми?», дейилади маълумотда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!