Италиянинг Сардиния ороли ғарбий қирғоғи яқинидаги Монтиферру ҳудудидаги ўрмонларда Dryad томонидан ишлаб чиқилган ўрмон ёнғинлари ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш тизими синовдан ўтказилмоқда
Бу тажриба ўрмон ёнғинларининг кичик қисмини ҳам олдини олишда катта фойда келтиради. Ёнғинлар миллиардлаб долларлик зарарлардан ташқари, кимёвий кучли ифлослантирувчи моддалар ҳам ишлаб чиқиради. 2021 йилда ўрмон ёнғинлари атмосферага рекорд даражада 1,76 миллиард метрик тонна углерод чиқарди, бу Германиянинг йиллик CО2 чиқиндиларининг икки бараваридан кўпроғига тенг.
Мавжуд эрта огоҳлантириш тизимлари сунъий йўлдош тасвирлари, ердаги камералар ёки инсон кузатувчилари ёрдамида тутунни визуал аниқлашга асосланган. Аммо Dryad асосчиси ва бош директори Карстен Бринкшултенинг сўзларига кўра, бу тизимлар ҳозирча жуда секин ривож топмоқда.
13,9 миллион евро (тахминан 12,2 миллион доллар) га баҳоланаётган Dryad лойиҳаси ўрмон ёнғинларини аниқлашда вақтдан ютишга қаратилган.
Бунинг учун компания газ детектори билан жиҳозланган қуёш энергияси билан ишлайдиган сенсорни ишлаб чиқди. У водород, углерод оксиди ва учувчи органик бирикмаларни аниқлай олади – аслида у оловни “ҳидлаши” мумкин, дейди Бринкшулте. Буни дарахтга ёпиштирадиган “электрон бурун” деб тасаввур қилишингиз мумкин.
Сенсор ёнғинни аниқлагандан сўнг, у ўрнатилган антенна ёрдамида симсиз сигнал юборади. Кейин сигнал янада мураккаб қурилмаларга узатилади ва сунъий йўлдош ва 4G орқали Интернетга узатилади ва ниҳоят, маълумотлар ўрмон менежерларига юборилади. Датчикларнинг ҳар бири 48 евродан (49 АҚШ доллари) сотилади.
Айни пайтда стартап Германия, Греция, Испания, Португалия, Туркия, АҚШ ва Жанубий Кореяда, шунингдек Италиянинг Монтиферрасида ўнта синов тарқасида 300 та сенсор ўрнатилди. Бринкшултенинг айтишича, ушбу синовлар учун фақат бир нечта сенсорлар керак бўлади, чунки ёнғинлар ўрмончиларга тизим қандай ишлашини кўрсатиш учун атайлаб ишга туширилади.
“Биз ўрмонда ёнғин ҳосил қилдик ва сенсорлар уни 14 дақиқа ичида аниқлашди. Бу кашфиёт ажойиб эди ва Dryad тизимининг қанчалик катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатди”, дея қўшимча қилади у.
Dryad ҳозирда сенсор ишлаб чиқаришни кўпайтиришни режалаштирмоқда, йил охиригача 10 000 дона ва келгуси йилда 230 000 дона ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, бу қурилма ёрдамида тахминан 3,9 миллион гектар ўрмонни ёнғинлар вақтида асраб қолиш мумкин. Бу 2021 йилда дунёда ўрмон ёнғинлари натижасида ёқиб юборилган ер майдонининг қарийб 40 фоизини ёнишдан қутқариб, атмосферага 1,7 миллиард метрик тонна CО2 тушишининг олдини олади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!