Яна бир ижодий лойиҳа – ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг 1925 йилда ёзилган машҳур романи «Ўткан кунлар» асосида яратиладиган илк миллий мюзиклнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Барчамизга севимли бўлган ушбу асарни янада оммалаштиришга қаратилган лойиҳа устида ишлар шу ойда бошланиши маълум қилинди. Мюзикл премьераси 2023 йилнинг август ойига режалаштирилган.
Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева романда ҳикоя қилинган воқеа, шунингдек, муаллифнинг шахсий қиссаси уни саҳналаштиришда иштирок этган барчани илҳомлантиришини таъкидлади. Хабарда томошабинлар эътиборини ҳали кўп мавсумлар давомида ўзига тортадиган дурдона асар кутилаётганига умид билдирилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!