Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси очилишида иштирок этади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг ушбу тадбирда нутқ сўзлаши ҳам кутилмоқда.
«Demokrat.uz» манбасининг маълумотига кўра, айни дамда тадбир Tashkent City Congress Hall мажмуасида бошланди ва унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ҳам иштирок этаяпти.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказиши кўзда тутилгани маълум қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!