Ҳиндистон келаси йили Хитойни ортда қолдириб, дунёнинг энг кўп аҳолиси эга бўлган давлатга айланади. Бу ҳаиқда БМТ ҳисоботида айтилди.
1,4 миллиард аҳолига эга бу давлат яқин бир неча ўн йилликларда шаҳар аҳолисининг шиддатли равишда ўсишини кутилмоқда. Бу эса мутахассисларни хавотирга солмоқда. Чунки Ҳиндистон пойтахти ва йирик шаҳарлари аллақачон гавжум бўлса-да, у ерлар зарур инфратузилмага эга эмас. Мутахассисларни оддий ҳиндларларнинг ва мамлакатнинг келажги ташвишга солмоқда.
Мумбайда аҳолининг 40 фоизи сув, электр ва канализацияга эга бўлмаган ҳолда қашшоқ жойларда яшайди. Айнан қашшоқлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда аҳолининг ўсиши жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, дея қайд этади ҳисобот муаллифлари.
Хитойга келсак, 1980-2015 йиллар давомида амалга оширилган ва яқинда бекор қилинган «бир бола сиёсати» ўз натижасини кўрсатмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти келгуси йилдан Хитой аҳолисининг қисқаришини тахмин қилмоқда.
Глобал рақамлар ортида улкан демографик хилма-хиллик яширинган. БМТ маълумотига кўра, 2050 йилга қадар аҳоли ўсишининг ярмидан кўпи фақат саккизта давлат ҳисобига тўғри келади Булар Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзаниядир.
Аср охирига келиб, дунёдаги энг гавжум учта шаҳар Африка қитъасидан жой олади. Ушбу давлатлар Нигериядаги Лагос, Конго ДРдаги Киншаса ва Танзаниядаги Дар эс-Салам, деб таъкидланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!