Париждаги Араб дунёси институтида ташкил этилаётган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси 2022 йил 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнга қадар бўлиб ўтади. «Мен ушбу кўргазма Европа жамоатчилигининг қизғин эътиборини қозонишига ишонаман» день таъкидлади Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева.
Маълумотга кўра, бу лойиҳа орқали юртимиз ҳунармандларининг ажойиб ишларини намойиш этиб, миллий анъаналар ва қадимий санъат мактаби ҳақида тасаввур уйғотиш мақсад қилинган. Кўргазмада XIX – XX аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзли чопонлари ўриг олади. Шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлар ҳам намойиш этилади.
Саида Мирзиёевага кўра, ушбу лойиҳа халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ва ўзбек миллатини бутун дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!